«Атлетико» ярим ҳимоячиси Алекс Баэна Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Испания терма жамоаси футболчисига Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби қизиқиш билдирмоқда.
La Razón нашри хабар беришича, «шпорлар» «матрасчилар» юлдузини қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олиши мумкин. «Тоттенхэм» футболчи учун 80 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Қайд этилишича, Лондон клуби ярим ҳимоянинг ҳужумкор қисмини кучайтиришни режалаштирмоқда. Аввалроқ Хави Симонс жароҳат олгани «Тоттенхэм»нинг ҳужум салоҳиятига салбий таъсир кўрсатган эди.













