«Ювентус» янги ҳужумчи излашда давом этмоқда. Жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳужум марказини кучайтиришни истамоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Турин клуби «Атлетико» ҳужумчиси Александер Сёрлотни таркибга қўшиб олишни мақсад қилган. Норвегиялик футболчининг номзодини шахсан Спаллетти қўллаб-қувватламоқда.
Қайд этилишича, «Ювентус» Сёрлотни қишки трансфер ойнасида сотиб олишга ҳаракат қилади. Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Александерни «Барселона» клубига ҳам боғлаган эди.













