«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска келажакда Испанияда фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Indykaila News хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Реал» италиялик мутахассиснинг ишини ва унинг Манчестер клубидаги вазиятини диққат билан кузатмоқда. Мадридликлар келажакда «шаҳарликлар» устозини ўз сафига жалб қилишга уриниши истисно этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Энцо Мареска жорий йилнинг ёзида «Манчестер Сити» бош мураббийи этиб тайинланган. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар амал қилади.













