Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«ПСЖ» «Манчестер Сити»нинг 14 йиллик ижобий сериясига нуқта қўйди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида «ПСЖ»га қарши учрашувда сўнгги 14 йил ичида кузатилмаган салбий натижани қайд этди.

Энцо Мареска бошчилигидаги жамоа ўз майдонида Париж клубига 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Эътиборлиси, «шаҳарликлар» биринчи бўлимнинг ўзидаёқ дарвозасидан жавобсиз учта тўп ўтказиб юборди.

2012 йилдан буён кузатилмаган натижа

«Манчестер Сити» ўз майдонидаги расмий учрашувнинг биринчи бўлимини учта гол фарқи билан бой бериш ҳолатига қарийб 14 йилдан сўнг яна дуч келди.

Бундай вазият сўнгги марта 2012 йилнинг январь ойида, Англия кубоги доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтказилган баҳсда қайд этилган эди.

Шундан буён «Сити» ўз майдонидаги бирор расмий учрашувнинг биринчи бўлимини учта тўп фарқи билан мағлуб ҳолда якунламаганди.

«Ливерпуль»га қарши ғалабадан кейинги оғир мағлубият

Қизиғи, «Манчестер Сити» «ПСЖ»га қарши баҳсга Англия Премьер-лигасида «Ливерпуль» устидан қозонилган ишончли ғалабадан кейин етиб келган эди.

Ўша учрашувда «шаҳарликлар» иккинчи бўлимда учта гол уришга муваффақ бўлганди. Чемпионлар лигасида эса вазият аксинча тус олди — жамоа биринчи бўлимдаёқ учта жавобсиз тўп ўтказиб юборди.

Иккинчи бўлимда «Сити» ҳисобдаги фарқни қисқартирган бўлса-да, мағлубиятдан қутулиб қола олмади.

Энцо Мареска шогирдлари Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашувини бир ҳафтадан сўнг Грециянинг АЕК клубига қарши ўтказади.

Киритилди: 16:23, 15.10.2026.
Ўқилди: 457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик