Франциянинг «ПСЖ» клуби Европа Чемпионлар лигасида Англия жамоаларига қарши муваффақиятли сериясини давом эттирмоқда.
Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар мусобақа умумий босқичининг 2-турида сафарда «Манчестер Сити»ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу ғалаба «ПСЖ»нинг Чемпионлар лигасида Англия клубларига қарши кетма-кет ўнинчи мағлубиятсиз учрашуви бўлди.
10 та ўйинда 8 та ғалаба
Эътиборлиси, Париж клуби мазкур серия давомида саккиз марта ғалаба қозонган ва яна иккита учрашувда дуранг қайд этган.
Шу тариқа, «ПСЖ» Англия жамоаларига қарши сўнгги ўнта баҳснинг бирортасида ҳам мағлубиятга учрамаган.
Сўнгги мағлубият қачон қайд этилган?
Парижликлар Европа Чемпионлар лигасида Англия клубига қарши сўнгги марта 2025 йилнинг апрель ойида мағлуб бўлган.
Ўшанда «ПСЖ» Бирмингемнинг «Астон Вилла» клубига имкониятни бой берган эди.
Бироқ ушбу мағлубият Луис Энрике шогирдларининг мусобақадаги иштирокини тўхтатиб қўймаган. Парижликлар икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўл олган ва кейинчалик Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган.
«Манчестер Сити» устидан қозонилган навбатдаги ғалаба эса «ПСЖ»нинг Англия клубларига қарши мағлубиятсиз сериясини ўнта учрашувга етказди.













