Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Енгилмаслар тўқнашуви: қозоғистонлик UFC юлдузи октагонга қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

UFC президенти Дана Уайт яримўрта вазн тоифасининг мағлубиятсиз жангчилари — қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов ва эквадорлик Майкл Моралес ўртасида жанг ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Ҳар икки спортчи ҳисобида 19 тадан ғалаба бор.

UFC раҳбаридан икки нафар даъвогар ўртасидаги жангни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида сўралди. Дана Уайт бу жанг расман режалаштирилганини тасдиқламади, бироқ бундай эҳтимолни инкор ҳам этмади.

“Эҳтимол бу жанг амалга ошар. Ҳозир биз бир нечта йирик турнирлар устида ишлаяпмиз. Яқин вақт ичида кўплаб яхши янгиликларни эълон қиламиз. Январ ва феврал ойлари ажойиб ўтади”, дейди UFC президенти.

Аввалроқ Майкл Моралес 2027-йилда Шавкат Раҳмонов билан жанг қилишга тайёрлигини билдирган эди. Эквадорлик спортчи қозоғистонлик жангчини яримўрта вазн дивизионидаги якуний синов сифатида таърифлаган.

Айни вақтда Моралес UFCнинг яримўрта вазн тоифаси рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

27 ёшли жангчи сўнгги жангини 2025-йил 16-ноябрь куни ўтказган. У ўшанда америкалик Шон Брейдини биринчи раундда нокаутга учратган.

Шавкат Раҳмонов охирги марта 2024-йил декабрида октагонга чиққан. У ирландиялик Иан Гарри билан жанг қилиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган.

Ушбу жангдан кейин қозоғистонлик спортчи тиззасидаги муаммолар сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди.

Маълумотларга кўра, 31 ёшли Раҳмонов 2027-йил бошида жангларга қайтиши мумкин. Ҳозирча унинг Майкл Моралес билан жанги расман эълон қилинмаган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 18:00, 15.10.2026.
Ўқилди: 893 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик