Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Жамшид Саидов: «Бундай муҳитда ўйнаш исталган жамоа учун қийин»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган «Андижон» — «Қизилқум» (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Аввало, бугунги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Учрашув жуда қийин кечишини билгандик. Айниқса, 12-ўйинчи — минглаб мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида ҳар қандай жамоа олдинга интилади. Бундай муҳитда ўйнаш исталган жамоа учун қийин. Биз бунга тайёргарлик кўргандик.

Бугун ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Футболчиларга майдондаги фидойиликлари учун раҳмат айтмоқчиман. Улар ўзларидан талаб қилинган вазифани бажаришди.

Минг километрдан ортиқ масофани босиб келган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. «Андижон» жамоасига эса кейинги ўйинларда омад тилайман.

— Жамшид ака, Самандар Шукруллаевнинг майдонга туширилиши, яъни беш нафар ҳимоячи билан ўйнашингиз ҳисобни сақлаб қолиш учун қилинган ўзгаришмиди?

— Ҳа. Ўзингиз кўрдингиз, футболчиларимиз бироз чарчаб қолишди, «Андижон» эса босимни кучайтира бошлади. Шунинг учун ҳимояда беш нафар футболчи билан ўйнашга ўтдик.

— Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни қай даражада кучайтира олишди? Масалан, андижонлик ярим ҳимоячи...

— Захирадан тушган футболчимиз ҳам майдонга яхши киришди. Унга ҳужумдан кўра кўпроқ ҳимояда ҳаракат қилиш вазифаси юклатилган эди. Шу сабабли бу ўзгаришни амалга оширдик. Менимча, у ёмон ўйнамади, муваффақиятли ҳаракат қилди.

Манба: @andijonpfc
Киритилди: 09:26, 16.10.2026.
Ўқилди: 408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3083]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [2860]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2683]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2557]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2332]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2234]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2234]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [1927]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1803]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1638]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик