Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

«Бунёдкор» таъқибчиларидан илгарилаб кетди

Баҳо:
+ | -

21-тур доирасида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучган “қалдирғочлар” яқин таъқибчиларидан илгарилаб кетишди.

“Динамо”га қарши учрашув Миржалол Қосимов шогирдлари учун осон бошлангани йўқ. Чунки 7-дақиқада самарқандликларнинг қарши ҳужуми Фаррух Шотурсунов гол уриб, ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг “Бунёдкор” аъзолари том маънода қутиришди ва Андрей Меленчук қўриқлаган дарвоза олдида кетма-кет ҳавфли вазиятлар ярата бошлашди. Жасур Ҳасановнинг фаоллиги эвазига Лутфулла Тўраев голли вазиятга чиқарилди ва у осонлик билан ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Жасур Ҳасанов жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажариб, танаффусга “Бунёдкор”ни ҳисобда олдинга чиқиб кетишин таъминлади.

Иккинчи бўлим Миржалол Қосимов шогирдларининг фаоллиги билан бошланди. 56-дақиқада Тўраевнинг пасидан сўнг рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирган Марко Блажич “Динамо” ҳимоячилари томонидан қўполлик билан тўхтатилди ва бош ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Олександр Пишур зарба беришда адашмади – 3:1. Ўйин охирларида эса захирадан майдонга тушган Алибобо Раҳматуллаев Пишур томон шундай тўп оширдики, уни Олександр голга айлантирмаслигининг имкони кам эди. Украиналик ҳужумчи боши билан “Динамо” дарвозасига тўртинчи тўпни киритди ва ўз ҳисобидаги голлари сонини 16тага етказиб олди.

21-турдаги ғалаба “Бунёдкор”нинг мавсумдаги 15-ютуғи бўлди. “Қалдирғочлар” ўз очколари сонини 49тага етказиб олишиб, энг яқин таъқибчилари “Локомотив” ва “Насаф”ни энди тўрт очкодан ортда қолдирмоқда.

Олий лига, 21-тур
“БУНЁДКОР” – “ДИНАМО” 2:1 (2:1)
Голлар: Фаррух Шотурсунов 7 (0:1), Лутфулла Тўраев 38 (1:1), Жасур Ҳасанов 45+2 (2:1), Олександр Пишур пенальти 56 (3:1), Олександр Пишур 83 (4:1)
Огоҳлантиришлар: Ильдар Магдеев 32, Андрей Мелничук 38
“Бунёдкор”: 25. Муроджон Зухуров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов (сардор), 6. Анвар Ғофуров, 7. Марко Блажич, 8. Жавлон Иброхимов, 11. Олександр Пишур, 13. Лутфулла Тўраев, 19. Жасур Ҳасанов (14. Алибобо Раҳматуллаев 80), 21. Сардор Рашидов (29. Анвар Бердиев 83), 23. Саҳоб Жўраев (33. Олег Зотеев 68)
Захира: 45. Акбар Тўраев, 5. Дилшод Жўраев, 9. Игорь Таран, 16. Артём Филипосян
“Динамо”: 27. Андрей Мелничук (сардор), 4. Ойбек Нурбоев, 6. Акмал Бозоров (55. Аваз Агалиев 43) 12. Санъат шихов, 16. Акмал Холмуродов, 18. Сирожиддин Сайфиев (17. Абдулла Набиев 70), 21. Азамат Бобожонов, 40. Ильдор Магдеев (26. Комил Шарофутдинов 53), 48. Ильдар маматказин, 70. Фаррух Шотурсунов, 72. Алишер Саматов
Захира: 1. Игорь Михайлов, 10. Тўлқин Мирзаев, 22. Фирдавс Абдусалимов, 23. Тимур Шарипов
Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), Б.Норсафаров (Қарши), Т.Гайнулин (Тошкент), Д.Каримов (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Игорь Нехочин (Наманган)
Учрашув комиссари: Владимир Штерн (Тошкент)
5 октябрь. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 1162 томошабин

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:05, 05.10.2013.
Ўқилди: 2759 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.