Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган "Бавария"га қарши сафар учрашувига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
The Touchline нашрининг хабар беришича, испаниялик мутахассис мазкур баҳсни жамоаси учун ҳал қилувчи синовлардан бири деб ҳисобламоқда.
Артетанинг фикрича, "Бавария"га қарши ўйин "Арсенал"нинг 2026/2027 йилги мавсумда барча совринлар учун курашишга қай даражада тайёр эканини кўрсатиб беради.
Шу сабабли бош мураббий Мюнхендаги учрашув учун махсус тактик режа ишлаб чиқмоқда. Артета ушбу баҳс орқали жамоасининг кучини намойиш этиш ва асосий рақобатчиларга жиддий сигнал юборишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ва "Арсенал" ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашуви 21 октябрь, чоршанба куни Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтади.
Баҳс Тошкент вақти билан 22 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.













