"Барселона" Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Лисандро Мартинесни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Каталонияликлар аргентиналик футболчининг шартномаси билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Бу ҳақда журналист Хуан Хесус хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, агар Мартинес "Манчестер Юнайтед" билан муддати тугаётган шартномасини узайтирмаса, "Барселона" уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини жиддий ўрганади.
Қайд этилишича, каталонияликлар бир неча йилдан буён аргентиналик ҳимоячининг ўйинларини кузатиб келмоқда. "Барселона"нинг спорт раҳбарияти Мартинеснинг имкониятлари ва маҳоратига юқори баҳо беради.
Аввалроқ футболчи "Манчестер Юнайтед" раҳбариятини очиқ танқид қилгани учун клуб томонидан молиявий жаримага тортилган эди.
28 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида барча мусобақалар доирасида еттита учрашувда иштирок этиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.













