Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Арда Гюлер жамоа билан янги шартнома имзолашга розилик берди. Томонлар амалдаги келишувни 2031 йилга қадар узайтириш бўйича келишувга эришган.
Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, бир неча ой аввал туркиялик футболчининг вакиллари Англиянинг "Арсенал" ва "Манчестер Сити" клублари билан музокаралар олиб борган.
Бироқ "Реал" раҳбарияти Гюлерни жамоанинг узоқ муддатли режаларида муҳим ўрин тутишига ишонтирган. Шунингдек, ярим ҳимоячи бош мураббий Жозе Моуринью томонидан ҳам қўллаб-қувватланган.
Натижада туркиялик футболчи Мадрид клубида қолиш ва фаолиятини "Реал" сафида давом эттиришга қарор қилган.
Арда Гюлер жорий мавсумда Испания чемпионати ва УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида жами тўққизта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали мутахассислари туркиялик ярим ҳимоячининг ҳозирги трансфер қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.













