Айни пайтда эркин агент мақомида бўлган англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Жейдон Санчо фаолиятини Европадан ташқарида давом эттириши мумкин.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, 26 ёшли футболчида Яқин Шарқ клубларидан бирига ўтиш имконияти мавжуд.
Аввалроқ матбуотда Санчога Испания чемпионатидан ҳам таклиф борлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Хусусан, Ла Лига вакили "Хетафе" англиялик вингерни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Жейдон Санчо "Манчестер Сити" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У профессионал фаолияти давомида Дортмунднинг "Боруссия", Лондоннинг "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Шунингдек, футболчи Англия миллий терма жамоаси сафида 23 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол уришга муваффақ бўлган.













