"Барселона"га тегишли уругвайлик ҳимоячи Рональд Араухонинг "Ливерпуль"га тўлиқ трансфер асосида ўтиш эҳтимоли жуда паст. Айни пайтда футболчи мерсисайдликлар сафида ижара асосида тўп сурмоқда.
"Ливерпуль" фаолиятини мунтазам ёритиб борадиган журналист Дэвид Линчнинг маълум қилишича, Англия клуби жорий мавсум якунланганидан сўнг Араухонинг трансфер ҳуқуқини "Барселона"дан сотиб олишни режалаштирмаяпти.
Журналист Anfield Index каналидаги суҳбат давомида уругвайлик футболчи учун белгиланган 55 миллион евролик трансфер суммаси "Ливерпуль" учун ҳаддан ташқари юқори эканини таъкидлади.
Линчнинг сўзларига кўра, мерсисайдликлар одатда катта ёшдаги футболчиларни сотиб олиш учун бундай йирик маблағ сарфламайди.
Шу сабабли "Ливерпуль" раҳбарияти Араухонинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган бошқа ҳимоячиларни излашни бошлагани айтилмоқда.
Рональд Араухо жорий мавсумда "Ливерпуль" сафида барча мусобақалар доирасида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













