“Бунёдкор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисми Миржалол Қосимов билан ўтказилди.
- Ўйин бизнинг қўл остимизда ўтди. Лекин дастлабки ўн дақиқадаги хотиржамлик оқибатида гол ўтказиб юбордик. Самарқандликларнинг ўйин бошларида гол ургани бизга ижобий таъсир кўтсади ва шогирдларим ўзларига келишди. Лутфулла Тўраев ва Сардор Рашидов қулай имкониятларни йўққа чиқаришди. Чемпионлик учун курашаётган жамоа бунақанги хатоларга йўл қўймаслиги ва ўйин бошидан то охиригача бир текисда ўйин кўрсатиши лозим. Яна бешта тур бор. Ўйлашимча, қолган турлар бундан-да қизиқарли тус олади. Энди чемпионлик учун учта эмас, тўртта жамоа кураш олиб боради. Кечаги ғалабадан сўнг “Пахтакор” ҳам курашга қўшилди, - деб гап бошлади Миржалол Қўшоқович.
- Сардор Рашидовни алмаштиришингизни изоҳлаб берсангиз. Шунингдек, терма жамоага ҳам янги футболчиларни жалб этдингиз. Масалан, Юнусов янги ном, Гейнрих қайтди.
- Ҳеч кимни, ҳеч ким ҳайдамаган. Терма жамоа ҳамма учун очиқ. Сардорни алмаштиришга келсак, у сал ўзини йўқота бошлади. Пишур унга қичқиргач, у дарвозага зарба берадиган вазиятда тўпни шерикларига оширди. Пишурга ёшларга кўмак бериши тушинтирилди. Юнусовни терма жамоада кўриш кўпчиликка қизиқ бўлса керак.