16 октябрь куни «Челси» капитани Рис Жеймс тиззасидан жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Ҳимоячи машғулот пайтида жароҳат олган эди.
Лондон клуби жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтганини маълум қилди, бироқ футболчининг тикланиши учун қанча вақт керак бўлишини очиқламади. Аммо оммавий ахборот воситалари Жеймснинг майдонга қайтиш муддати ҳақида тахминий маълумотларни эълон қилди.
talkSPORT маълумотларига кўра, 26 ёшли футболчи камида уч ой давомида майдонга туша олмайди.













