Ла Лига президенти Хавьер Тебас ОАВда Испания чемпионати тақвими, Негрейра иши ва Мадрид жамоаси иштирокидаги учрашувлардаги баҳсли ҳакамлик қарорлари юзасидан «Реал»нинг эътирозларига бағишланган мақолага кескин танқид билдирди.
«Реал» раҳбарияти ўзининг ахборот тизимини шакллантирмоқда. Унда «Реал Мадрид ТВ» асосий роллардан бирини ўйнайди. Бу стратегиянинг моҳияти ўзгармайди: ўзларига фойдали бўлган вазиятларни танлаб кўрсатиш, доимий равишда адолатсизлик ҳақида гапириш, шубҳаларни кучайтириш ва клубнинг рақибларини муайян қиёфада кўрсатиш.
Бу воқеалар талқинида «Реал» ҳар доим жабр кўрган томон бўлиб чиқади. Баъзан ҳатто ҳакам хатоси бўлмаган вазият ҳам адолатсизлик сифатида тақдим этилади. Негрейра иши эса клубга маъқул келмаган ҳар қандай қарорга қарши универсал далилга айлантирилади. Тахминлар гўё аниқ исботланган фактлардек кўрсатилади, хулосалар эса ҳали ўйин бошланмасиданоқ чиқарилади».













