Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

ЎФА ва ОФК раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа бошчилигидаги ОФК делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди.

Бугун Миллий футбол марказида ЎФА президенти Баҳодир Қурбонов, спорт вазири Адҳам Икрамов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда ОФК делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда ОФК ва ЎФА ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг футболни ривожлантиришга қаратилган қарорлари ва ташаббуслари мамлакатимизда ушбу спорт турини янада оммалаштириш ҳамда инфратузилмани яхшилашга улкан туртки бераётгани қайд этилди.

Шунингдек, футбол мамлакатимизда давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири экани, миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатида иштирок этиши халқимиз учун катта байрамга айлангани таъкидланди.

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Ўзбекистон конфедерациянинг энг яқин ҳамкорларидан бири эканини эътироф этди. Шунингдек, мамлакатимизда ёшлар ва аёллар ўртасидаги қитъа мусобақалари юқори савияда ташкил этилганини таъкидлаб, келаси йили Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган FIFA U-20 Жаҳон чемпионати ҳам юқори савияда ўтказилишига ишонч билдирди.

Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенг қамровда давом эттиришга келишиб олдилар.

ОФК президенти, шунингдек, Миллий футбол марказида рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ишлар ва жорий этилган тизимлар билан танишади.

Манба: @FAUzbekistan
Киритилди: 13:53, 17.10.2026.
Ўқилди: 822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик