«Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скотт фаолиятини Англия Премьер-лигасининг топ-клубларидан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, айни пайтда Скоттни қўлга киритиш учун асосий даъвогар «Ливерпуль» ҳисобланмоқда. Бироз аввал хорижий ОАВда футболчига «Челси» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидланишича, «кўклар» ҳамон ярим ҳимоячига бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда.
«Борнмут» ҳам январь ойида Скоттни сотишга тайёр. Бироқ бунинг учун клуб 118 миллион евро миқдоридаги таклифни қабул қилиши керак.
23 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда олтита учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.













