Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Ираола хет-трикдан кейин Барколанинг ўйинини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола жамоа вингери Брэдли Барколанинг ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Франциялик футболчи яқинда Чемпионлар лигаси доирасида Австриянинг ЛАСК клубига қарши ўйинда хет-трик қайд этди (6:3). Унгача эса 24 ёшли футболчи «қизиллар» сафидаги олтита учрашувда бирор марта ҳам гол ура олмаган эди.

«Гап шундаки, Баркола ўйин маромига тушиб олди. Унинг биздаги дастлабки ўйинлари гўёки мавсумолди тайёргарлигига ўхшарди. Қанчалик кўп ўйнаса, шунчалик яхши кўриниш оляпти.

Ҳар бир футболчида кўтарилиш ва пасайиш даврлари бўлади. Баъзан футболчининг машғулотдаги ҳаракатларини кўриб, “Вой, у эртага ажойиб ўйнайди”, деб ўйлайсан. Айрим ҳолларда бу кутилганидек бўлмайди, аммо кўпинча футболчининг яхши формада эканини дарҳол пайқаш мумкин», — дея Ираоланинг сўзларини келтиради Anfield Agenda.

Шанба куни «Ливерпуль» Премьер-лига доирасида сафарда «Брентфорд»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 15:03, 17.10.2026.
Ўқилди: 362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик