Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Испанияда «Реал» ҳақидаги шов-шувли баёнотларидан сўнг Тебасга нисбатан текширув бошланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Испания Миллий спорт кенгаши (CSD) Ла Лига раҳбари ва Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) вице-президенти Хавьер Тебаснинг «Реал» клубига нисбатан билдирган фикрлари юзасидан текширув бошлаши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тебас «Реал» клуби телевидениесидаги чиқишларни Йозеф Геббельс усуллари билан таққослаган эди. Шу билан бирга, функционер бу таққослаш нацистик мафкура ёки Мадрид клуби мухлисларига эмас, балки тарғибот усулларига тааллуқли эканини таъкидлаган.

Кейинроқ «Реал» ушбу баёнотлари сабабли Тебасни зудлик билан истеъфога чиқишга чақирди. Ўз навбатида, Ла Лига раҳбари Мадрид клубини «миллий чемпионатни йўқ қилишга» уринишда айблади.

Киритилди: 15:16, 17.10.2026.
Ўқилди: 445 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик