Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Атлетико» мавсум якунида Жонатан Дэвидни «Ювентус»дан сотиб олишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» мавсум тугаганидан сўнг ҳужумчи Жонатан Дэвидни «Ювентус»дан сотиб олмоқчи. Мадрид клуби канадалик футболчининг ижара асосида жамоага ўтганидан кейинги дастлабки ўйинларидаги ҳаракатларидан мамнун. Бу ҳақда Relevo маълумотларига таянган ҳолда Football Italia хабар бермоқда.

Дэвид 2026 йилнинг ёзида сотиб олиш имконияти билан ижара асосида «Атлетико»га қўшилган. Уни тўлиқ сотиб олиш қиймати 25 миллион евро этиб белгиланган. Манбага кўра, мадридликлар келаси йилги бюджетда ушбу маблағни аллақачон ҳисобга олишган. Шу билан бирга, клуб «Ювентус» билан трансфер нархини пасайтириш бўйича келишишга ҳаракат қилиши мумкин.

Канадалик ҳужумчи 2025 йилнинг ёзида «Лилль»дан кетганидан сўнг эркин агент сифатида «Ювентус»га ўтган эди. У ўтган мавсумда Италия чемпионатида 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Дэвид «Атлетико» сафида Ла Лиганинг дастлабки тўртта учрашувида 3 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди. Италия чемпионатида эса у шундай натижага эришиши учун 19 та ўйин ўтказишига тўғри келган.

Киритилди: 15:17, 17.10.2026.
Ўқилди: 373 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик