«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг Чемпионлар лигаси доирасида «РБ Лейпциг»га қарши ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкинлигини айтди.
«Винисиус янада тиришқоқроқ ишлаши керак. Мен ҳеч нарсани ваъда қилмаяпман, аммо у «РБ Лейпциг»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушади, деб ўйлайман. Унинг тўртта ўйинга дисквалификация қилинганига келсак, аксинча, бундан хурсандман. Унга яна бир нечта ўйинлик жазо ўйлаб топишади, деб ўйлагандим», — дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтиради Madrid Xtra.
Жорий мавсумда Винисиус барча мусобақалар доирасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, бир гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
18 октябрь куни «Реал» Испания чемпионати доирасида «Севилья» билан ўйнайди. 21 октябрь куни эса Чемпионлар лигасида «РБ Лейпциг»га қарши баҳс олиб боради.













