Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Гасперини Дибала ва Коненинг ҳолати ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ярим ҳимоячи Ману Коне ва ҳужумчи Пауло Дибала сафдан чиққанини маълум қилди. Ҳар икки футболчи Чемпионлар лигасининг умумий босқичи доирасида «Реал»га қарши 3:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувда жароҳат олган.

«Коне МРТ текширувидан ўтди ва унда биринчи даражали жароҳат аниқланди. Шикастланиш унчалик жиддий эмас, аммо тикланиши учун вақт керак. У халқаро танаффусдан олдин бўлиб ўтадиган «Сассуоло»га қарши ўйинга қайтишига умид қиляпмиз», — деди Гасперини «Женоа»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Дибаланинг ҳолати ҳақида гапирар экан, мураббий жиддий хавотирга сабаб йўқлигини таъкидлади.

«Дибалада жиддий муаммо йўқ. У болдир мушагида бироз чарчоқ ҳис қилмоқда. Умид қиламизки, келаси ҳафта сафга қайтади».

«Женоа»га қарши учрашувда «Рома» дарвозабон Миле Свилар, ярим ҳимоячи Брайан Кристанте ва ҳужумчи Дониэлл Мален хизматларидан ҳам фойдалана олмайди.

Свилар оёқ бармоғи сингани сабабли тахминан бир ой майдонга тушмайди. Кристанте келаси ҳафта «Наполи»га қарши ўйинга қайтиши кутилмоқда. Мален эса А Сериянинг аввалги турида «Комо»га қарши учрашувда тўғридан-тўғри қизил карточка олгани учун битта ўйинни ўтказиб юборади.

Киритилди: 15:52, 17.10.2026.
Ўқилди: 316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик