Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Луис Энрике Заир-Эмерини «ПСЖ»нинг муҳим ўйинчиларидан бири деб атади

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике ярим ҳимоячи Уоррен Заир-Эмерининг ўйинини юқори баҳолаб, уни жамоанинг асосий футболчиларидан бири деб атади.

20 ёшли франциялик футболчи чоршанба куни «Манчестер Сити»га қарши ўйинда Жоау Невеш ўрнига асосий таркибда майдонга тушди ва марказий ярим ҳимояда яхши ўйин кўрсатди. Франция чемпионати доирасида «Страсбург»га қарши учрашув арафасида Энрике ёш футболчининг жамоага қўшаётган ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

«У шубҳасиз асосий таркиб футболчиси, жамоа учун муҳим ўйинчи. Муаммо шундаки, ҳар бир ўйинда майдонга фақат 11 нафар футболчини тушира оламан. Танлов қилишимга тўғри келади. Биз клубга келганимиздан бери Уоррен мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушиб келмоқда», — дея мураббийнинг сўзларини келтирди GFFN.

Энрике 2023 йил июль ойида «ПСЖ» бош мураббийи этиб тайинланганидан бери Заир-Эмери унинг раҳбарлигида 161 та ўйинда иштирок этди. Ушбу учрашувларнинг 124 тасида футболчи асосий таркибда майдонга тушган.

Киритилди: 16:02, 17.10.2026.
Ўқилди: 257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик