Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Челси» «Страсбург» вингери Ясиннинг трансферини деярли расмийлаштирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» «Страсбург» ва Марокаш терма жамоасининг ўнг қанот ҳужумчиси Жасим Ясинни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда Лондон клубининг собиқ дарвозабонлар мураббийи Кристоф Лоллишон Ouest-France нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

«Бугунги кунда Жасим Ясин «Страсбург»да ўйнаяпти, аммо у деярли аллақачон «Челси» футболчисига айланган», — деди Лоллишон.

20 ёшли футболчи 2026 йил бошида Франциянинг иккинчи лигасида иштирок этувчи «Дюнкерк» клубидан «Страсбург»га ўтган. Трансфер қиймати 7 миллион еврони ташкил этган. Ясин эльзасликлар сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, август ойида «Ланс»га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

«Страсбург» ва «Челси» BlueCo холдингига тегишли. Агар трансфер амалга ошса, Ясин эльзасликлар клубидан Лондон жамоасига ўтган навбатдаги футболчи бўлади. Аввалроқ Валентин Барко, Мамаду Сарр ва Эммануэль Эмега ҳам шу йўлдан борган эди.

Киритилди: 16:04, 17.10.2026.
Ўқилди: 422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик