Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао

Холанд АПЛ тарихида ўйиндан 100 та гол урган энг тезкор футболчига айланди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигаси тарихида пенальтисиз 100 та гол уриш учун энг кам учрашув сарфлаган футболчи бўлди. Бу ҳақда Opta Sport статистик портали хабар берди.

Норвегиялик ҳужумчи АПЛнинг 7-тури доирасида «Ипсвич Таун»га қарши баҳсда дубль қайд этди. Учрашув «Манчестер Сити»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Холанд Англия чемпионатида пенальтиларни ҳисобга олмаган ҳолда 100 та гол уриш учун 139 та ўйинда майдонга тушишига тўғри келди. Бу мусобақа тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

«Манчестер Сити» жорий мавсумда АПЛнинг дастлабки еттита учрашувида ҳам ғалаба қозониб, 21 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган «Арсенал» билан фарқ олти очкони ташкил этади, бироқ лондонликларда захирада битта учрашув бор.

Холанд эса 2026/27 йилги мавсумда АПЛнинг олтита баҳсида саккизта гол уришга улгурди.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:02, 17.10.2026.
Ўқилди: 731 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик