Кот-д’Ивуар терма жамоаси бош мураббийи Эрве Ренар Африка Миллатлар кубогини аввалги форматга қайтариш, яъни мусобақани ҳар икки йилда бир марта ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади.
Аввалроқ Африка футбол конфедерацияси (CAF) турнирни ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиш форматига ўтишга қарор қилган эди. Бироқ энди бу масала қайта кўриб чиқилиши мумкин.
«Менимча, Африка Миллатлар кубогини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш тартибига қайтиш аъло қарор бўлади. Турнир аввалгидек ўтказилиши керак. Тўрт йил жуда узоқ муддат, аммо бу менинг шахсий фикрим», — деди франциялик мутахассис Afrik-Foot нашрига берган интервьюсида.