"Рома" Италия А Сериясининг 7-турида "Женоа"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, "Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўзини ўнглаб олди. Рим клуби бош мураббийи Жан Пьеро Гасперинининг фикрича, учрашувнинг энг муҳим жиҳати айнан жамоанинг аввалги муваффақиятсизликка муносиб жавоб қайтара олгани бўлди.
"Женоа"га қарши жуда мураккаб учрашув ўтказдик. Рақиб бизга тактик жиҳатдан жиддий қийинчиликлар туғдирди.
Биринчи бўлим оғир кечди, аммо биз вазиятга жуда яхши мослашдик ва иккинчи бўлимни ажойиб даражада ўтказдик.
Таркибимизда кўплаб футболчилар йўқ эди. Бироқ уларнинг ўрнига жуда ёш ва иқтидорли йигитлар майдонга тушишди. Аслида, мен уларнинг нималарга қодир эканини аввалдан яхши билардим.
Биз қийинчиликлар олдида довдираб қолмаслигимизга ишонгандим. Айниқса, аввалги учрашувда содир бўлган воқеаларни ҳисобга олсак, бу жуда муҳим эди", — дея Гасперинининг сўзларини келтиради forzaroma.info нашри.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" сўнгги бор 2001 йилда Италия чемпиони бўлган эди.













