"Барселона" бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоасининг Испания Ла Лигасидаги мавсум бошида қайд этаётган муваффақиятлари ҳақида фикр билдирди.
Каталонияликлар жорий Испания чемпионатидаги дастлабки тўққизта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишди. Шу тариқа, "кўк-анорранглилар" 1960-йиллар охирида мавсумни кетма-кет тўққизта ғалаба билан бошлаган Мадриднинг "Реал" клуби рекордини такрорлашди.
Матбуот анжуманида Фликка қуйидаги савол берилди:
— Сиз клуб тарихидаги энг яхши стартни қайд этмоқдасиз. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?
"Рекордлар, албатта, ёқимли, аммо улар бизни қизиқтирмайди. Бизнинг асосий мақсадимиз — совринларни қўлга киритиш. Мавсум якунида чемпионлик ва бошқа унвонларни қўлга кирита оламизми ёки йўқми, кўрамиз", — дея Фликнинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни "Барселона" Испания чемпионати доирасида сафарда "Бетис"ни 5:2 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.













