Бугун, 18 октябрь куни Испания Ла Лигасининг 9-тури доирасида Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида «Севилья»ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 19 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
Таҳлилчилар мазкур баҳсда «Реал»нинг ғалаба қозониш эҳтимолини 77,4 фоизга баҳоламоқда. «Севилья»нинг уч очкони қўлга киритиш имконияти эса атиги 8,7 фоизни ташкил этмоқда. Учрашувнинг дуранг билан якунланиш эҳтимоли 13,9 фоизга тенг.
Шу тариқа, таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, «Севилья»нинг Мадриддаги учрашувда мағлубиятдан қутулиб қолиш эҳтимоли 24 фоиздан ошмайди.
Жамоалар ўртасидаги сўнгги бешта ўзаро ўйиннинг барчасида «Реал» ғалаба қозонган. Мадридликлар ушбу баҳсларда рақибини икки марта 1:0, яна икки бор 2:0 ва бир марта 4:2 ҳисобида мағлуб этган.













