Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе - Лечче
18/10 17:00 Осасуна - Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Алонсо: «Жамоа етук ўйин намойиш этди»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо TNT Sports нашрига берган интервьюсида «Эвертон» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди. Англия Премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган учрашув лондонликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Биз натижадан ҳам, намойиш этган ўйинимиздан ҳам жуда мамнунмиз. Сафарда бизга айнан шундай ғалаба керак эди. Жамоа профессионал, жиддий ва ишончли ўйин кўрсатди.

Ўйинни назоратимиз остида ушлаб тургандек таассурот қолдирдик. Албатта, ҳимояланишимизга тўғри келган вазиятлар ҳам бўлди. Аммо умуман олганда, жамоа етук ўйин намойиш этди. Футболчилар ҳар бир вазиятда нима қилиш кераклигини яхши тушунишди ва бизда албатта имконият пайдо бўлишини билишарди.

Иккинчи бўлимда шундай имкониятга эга бўлдик. Шундан сўнг тўп билан яхши ҳаракат қилдик, голли вазиятлар яратдик ва рақибга деярли ҳеч қандай имконият бермадик. Сафарда ғалаба қозониш ҳар доим қийин. Ниҳоят, дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлдик.

Биз ишлашда давом этишимиз керак. Бу бор-йўғи битта учрашув. Агар бутун мавсум давомида фақат бир марта гол ўтказмасак, бу жуда ёмон натижа бўлади. Бизга бундай ўйинлар анча кўпроқ керак.

Албатта, мавсумда илк бор гол ўтказмаганимиз қувонарли. Энди олдинга интилиш, меҳнат қилишда давом этиш ва жиддий муносабатни сақлаб қолишимиз лозим», — дея Алонсонинг сўзларини келтиради Sky Sport.

Айни пайтда «Челси» Англия Премьер-лигасида 13 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:42, 18.10.2026.
Ўқилди: 327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4798]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3244]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [3131]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1852]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1834]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1583]

Эмилиано Мартинеснинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди [1574]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1562]

MLS. Месси дублга эришган ўйинда «Интер Майами» сафарда «Атланта»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1555]

"Барселона"нинг режалари бузилди: футболчилар Севильяни тарк эта олишмади [1474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик