Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тур учрашувларига ташриф буюрган мухлислар сони маълум қилинди.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) тақдим этган маълумотларга кўра, тур доирасидаги 8 та учрашувни стадионлардан жами 45 538 нафар мухлис томоша қилган.
Энг юқори кўрсаткич «Навбаҳор» — «Пахтакор» баҳсида қайд этилди. Наманган марказий стадионида ўтказилган учрашувга 22 751 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу турдаги барча ўйинларга келган мухлисларнинг қарийб ярмини ташкил этади.
Иккинчи ўринни «Қўқон-1912» — «Нефтчи» учрашуви эгаллади. Қўқон марказий стадионидаги баҳсни 6 901 нафар мухлис кузатган.
Кучли учликдан «Андижон» — «Қизилқум» ўйини ҳам жой олди. «Бобур Арена»да ўтказилган мазкур баҳсга 5 679 нафар мухлис келган.
24-тур учрашувларига ташриф буюрган мухлислар сони:
-
«Навбаҳор» — «Пахтакор»: 22 751 нафар;
-
«Қўқон-1912» — «Нефтчи»: 6 901 нафар;
-
«Андижон» — «Қизилқум»: 5 679 нафар;
-
«Локомотив» — «Насаф»: 3 650 нафар;
-
«Динамо» — «Бухоро»: 3 221 нафар;
-
«Бунёдкор» — «Сўғдиёна»: 2 553 нафар;
-
«Машъал» — ОКМК: 436 нафар;
-
«Сурхон» — «Хоразм»: 347 нафар.
Шу тариқа, 24-турдаги битта учрашувга ўртача 5 692 нафар мухлис ташриф буюрган.













