Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«ПСЖ» ва «Интер» 10 миллион евролик ҳимоячи учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Ренн» клубида тўп сураётган камерунлик ҳимоячи Маҳамаду Нагида Европанинг бир қатор клублари эътиборини тортди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, 21 ёшли африкалик футболчига Франциянинг «ПСЖ», Италиянинг «Интер» ва Португалиянинг «Порту» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Transfermarkt портали мутахассислари Нагиданинг айни пайтдаги бозор қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳимоячининг «Ренн» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Маҳамаду Нагида жорий мавсумда Франция Лига 1 мусобақаси доирасида «Ренн» сафида олтита учрашувда майдонга тушди. Бироқ ҳозирча гол уриш ёки голли узатма беришга муваффақ бўлмади.

Киритилди: 13:22, 18.10.2026.
Ўқилди: 560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик