Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Диёра Келдиёрова: “Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман”

Баҳо:
+ | -

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Олимпиада ва Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпионати совриндори Диёра Келдиёрова (-52 кг) Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистонлик спортчи ушбу ғалабасидан сўнг журналистларга интервью берди.

“Очиғини айцам, Париж Олимпиадасидан олдинги спорт формамга тўлиқ қайтдим деб айта олмайман. Ўшанда мен бошқача эдим. Ҳозир мен мутлақо бошқа, янги Диёраман — она сифатида янада назокатлиман. Шунга қарамай, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Шунчаки дзюдодан завқ олишни истайман. Мен дзюдони яхши кўраман, у билан яшайман ва ўз ишимдан қанчалик завқ олаётганим мен учун жуда муҳим. Қизим учун энг муҳими — мен унинг ёнида бўлишим, уни бағримга босишим. Унга фақат она керак. Ҳозирча у менинг қандай спортчи эканлигимни тушунмайди. Эҳтимол, вақти келиб буларнинг барчасини англаб етар”, дейди Келдиёрова.

Маълумот учун, 17 октябрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда Диёра Келдиёрова барча рақибларини (жумладан, финалда озарбайжонлик Фарида Мирзаевани) иппон баҳоси билан мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Бу унга жаҳон рейтинги учун 100 очко тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, спортчи 2024 йилги Париж Олимпиадасида (-52 кг) олтин медални қўлга киритгач, фарзандли бўлгани сабабли йирик турнирларда иштирок этмаётган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:36, 18.10.2026.
Ўқилди: 814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик