Чемпионлар лигаси умумий босқичининг учинчи туридаги марказий учрашув «ПСЖ» ва «Барселона» ўртасида бўлиб ўтади. УЕФАнинг расмий сайтида маълум қилинишича, Париждаги баҳсни Майкл Оливер бошчилигидаги англиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Майкл Оливер Европадаги энг таниқли ҳакамлардан бири ҳисобланади. У ўз ватани Англияда Премьер-лиганинг марказий учрашувларини мунтазам бошқариб боради. 41 ёшли Оливер халқаро мусобақалардаги фаолияти билан ҳам танилган.
«ПСЖ» ва «Барселона» 20 октябрь, сешанба куни ўзаро баҳс олиб боради. Майкл Оливернинг биринчи ҳакамлик ҳуштаги Тошкент вақти билан 21 октябрь соат 00:00 да янграйди.













