Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

«Галатасарой» Бруну Фернандеш учун Лерой Санени қурбон қилишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш қишки трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Португалиялик ярим ҳимоячининг шартномаси билан боғлиқ ноаниқликлар фонида Туркиянинг «Галатасарой» клуби уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

The Peoples Person нашрининг Туркиянинг Fanatik газетасига таяниб хабар беришича, Фернандеш «Манчестер Юнайтед»нинг ҳозирги ривожланиш йўналишидан норози. Футболчи клуб раҳбарияти жамоанинг келажаги борасида аниқроқ режа ва мақсадларни тақдим этиши керак, деб ҳисобламоқда.

Манба маълумотларига кўра, португалиялик ярим ҳимоячи «Манчестер Юнайтед»нинг янги шартнома бўйича таклифини рад этган ва январь ойида клубни тарк этиш истагини билдирган.

Ўз навбатида, «Галатасарой» Бруну Фернандешни ўз сафига қўшиб олиш учун таркибда ўзгаришлар қилишга тайёр.

Хабар қилинишича, Истанбул клуби португалиялик футболчига жой бўшатиш мақсадида германиялик қанот ҳужумчиси Лерой Саненинг кетишига рози бўлиши мумкин.

Бироқ Фернандешнинг келажаги ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда.

The Peoples Person нашри футболчининг «Манчестер Юнайтед»дан кетиши ҳақидаги хабарлар ҳозирча тахминларга асосланганини таъкидлаган.

Бундан ташқари, аввалги маълумотларда Фернандеш ва манкунианликлар ўртасида янги шартнома борасидаги музокаралар ҳамон давом этаётгани айтилган.

Шу сабабли 31 ёшли португалиялик ярим ҳимоячининг қишки трансферлар ойнасида «Галатасарой»га ўтиши ҳозирча тасдиқланмаган.

Киритилди: 16:44, 18.10.2026.
Ўқилди: 909 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик