Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

«Хетафе» Санчони қўлдан чиқариши мумкин — унга катта маблағ таклиф қилишмоқда

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Хетафе» клуби англиялик қанот ҳужумчиси Жейдон Санчони ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий рақобатга дуч келмоқда.

Футболчи ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этганидан буён эркин агент мақомида бўлиб турибди.

Diario AS нашрининг хабар беришича, Санчога Бирлашган Араб Амирликларининг иккинчи дивизионида иштирок этадиган Дубайнинг икки клуби — «Сокур Ал-Араб» ва «Арабиан Фалконс» қизиқиш билдирмоқда.

Ҳар икки клуб ҳам англиялик футболчини молиявий жиҳатдан жуда жозибадор таклифлар орқали ўз сафига жалб қилишга ҳаракат қилмоқда.

«Хетафе» эса молиявий имкониятлари чеклангани сабабли Дубай клубларининг таклифларига тенглаша олмайди.

Қайд этилишича, Санчо аллақачон «Хетафе» билан музокаралар олиб бормоқда. Бироқ у ҳозирча келажаги борасида якуний қарор қабул қилмаган ва келиб тушган таклифларни ўрганишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Хетафе» яқинда Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳимоячиси Дани Карвахални ҳам эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олган эди.

Киритилди: 17:48, 18.10.2026.
Ўқилди: 739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик