«Биз ўйинни назорат қилдик, вазиятлар яратдик ва голлар урдик. Агар тўртинчи голни ҳам кирита олганимизда, учрашув тақдири деярли ҳал бўларди.
Аммо ўйиннинг сўнгги қисмида бизга осон бўлмади. Бу ҳам футболнинг бир қисми. Уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман», — деди мутахассис Sky Sports телеканалига берган интервьюсида.













