Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Лига1. «Марсель» сафарда «Анже» дарвозасига 5 та гол урди

Баҳо:
+ | -

Франция Лига 1 мусобақасининг 7-тури доирасида «Анже» ўз майдонида «Марсель»ни қабул қилди. Сермаҳсул кечган учрашув меҳмонларнинг 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

«Марсель» сафида Ҳимад Абделли, Нуҳум Камиссоко, Амин Гуири, Амин Харит ва Игор Пайшан гол муаллифи бўлишди.

Эътиборлиси, Амин Гуири учрашув давомида пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Бироқ орадан атиги бир дақиқа ўтгач, у рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўз хатосини тўғрилашга муваффақ бўлди.

Мезбонлар сафида эса Лилиан Раолисоа ва Амин Эль-Уаззани гол уришди. Эль-Уаззани ўз голини пенальтидан киритди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Марсель» ҳисобидаги очколар сони 9 тага етди. Жамоа Франция чемпионати турнир жадвалида саккизинчи ўринга кўтарилди.

«Анже» эса 7 очко билан 14-поғонада жойлашган.

Франция чемпионати. Лига 1. 7-тур.

18 октябрь, 18:00. «Раймон Копа» (Анже)

«Анже» — «Марсель» — 2:5

Голлар: Рао-Лисоа, 14 (1:0), Абделли, 37 (1:1), Камиссоко, 43 (1:2), Гуири, 60 (1:3), Эль Уаззани, 75 — пенальтидан (2:3), Харит, 83 (2:4), Пайшан, 85 (2:5).

Амалга оширилмаган пенальти: Гуири (59).

«Анже» таркиби: Антони Лопеш, Рао-Лисоа, Жернигон, Биумла (Калулу, 72), Аркус, ван ден Бомен, Бельҳдим, Сбаи (Бермон, 89), Мутон (Петер, 57), Аллевина (Жибирин, 72), Эль Уаззани (Дьятта, 89).

«Марсель» таркиби: де Ланге, Эмерсон, Кондогбья (Агерд, 60), Иган-Райли, Веа, Камиссоко (Гомеш, 80), Ннади (Мопе, 90), Пайшан, Абделли (Абдалла, 80), Харит (Гарсия, 90), Гуири.

Сариқ карточкалар: Биумла (68) — Ннади (74).

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:36, 18.10.2026.
Ўқилди: 415 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик