"Арсенал" Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумидаги дастлабки еттита учрашувидан олтитасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Бугун Микель Артета бошчилигидаги лондонликлар АПЛнинг 7-тури доирасида сафарда "Ноттингем Форест"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Учрашувдаги ягона голга Нони Мадуэке муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "Арсенал" жорий мавсумда Англия чемпионатидаги олтинчи ғалабасини қўлга киритди.

Лондонликлар мавсум бошидан буён фақат бир марта мағлубиятга учрашган. Артета шогирдлари "Брайтон"га қарши баҳсда 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.
Айни пайтда "Арсенал" 18 очко жамғарган ҳолда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Чемпионат пешқадами "Манчестер Сити" ҳисобида 21 очко бор. "Арсенал" етакчидан уч очко ортда қолмоқда.













