Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Месси МЛСдаги энг чиройли голларидан бирини урди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси АҚШнинг МЛС чемпионатида яна бир ажойиб голи билан эътибор марказига тушди.

Аргентиналик футболчи «Атланта Юнайтед»га қарши учрашувда дубль қайд этиб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Айниқса, Мессининг мазкур баҳсдаги биринчи голи томошабинларда катта таассурот қолдирди. Ушбу голни футболчининг Шимолий Америкадаги фаолияти давомида урган энг чиройли голларидан бири сифатида баҳолаш мумкин.

Месси тўпни майдон марказига яқин ҳудудда қабул қилиб, ўзига хос услубда — тезкор ва қисқа қадамлар билан рақиб дарвозаси томон ҳаракатланди.

Жарима майдончасига яқинлашгач, аргентиналик ҳужумчи жамоадоши билан девор усулида комбинация ташкил қилди.

Бироқ шериги кутилмаганда жойида тўхтаб қолиб, Мессининг йўлида тўсиққа айланди. Шунга қарамай, тажрибали футболчи уни худди машғулотдаги тўсиқни айланиб ўтгандек осонлик билан четлаб ўтди.

Шундан сўнг Месси гавдаси билан моҳирона алдамчи ҳаракат бажариб, сўнгги ҳимоячини ҳам ортда қолдирди.

Ҳужум якунида у ўта аниқ зарба йўллаб, тўпни «Атланта Юнайтед» дарвозабони ёнидан тўрга жойлади.

Шу тариқа, Месси навбатдаги дублини расмийлаштириш билан бирга, МЛСдаги фаолиятининг энг эсда қоларли голларидан бирига ҳам муаллифлик қилди.

Киритилди: 08:34, 19.10.2026.
Ўқилди: 839 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик