Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Кейн 1967 йилдан буён сақланиб келаётган рекордни янгилади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Германия Бундеслигасида 1967 йилдан буён сақланиб келаётган тарихий рекордни янгилади.

Англиялик футболчи Германия чемпионатидаги 100-учрашувини гол билан нишонлади. Мюнхенликлар эса мазкур баҳсда рақибини 6:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Эътиборлиси, Кейн Бундеслигада ўтказган дастлабки 100 та учрашувида 102 та гол уришга муваффақ бўлди.

Бу Германия чемпионати тарихида илгари кузатилмаган натижа ҳисобланади.

Бунга қадар мазкур кўрсаткич бўйича рекорд Фридхельм Коницкага тегишли эди. У Бундеслигадаги дастлабки 100 та ўйинида 72 та гол урган ва унинг рекорди 1967 йилдан буён янгиланмай келаётганди.

Шу тариқа, Кейн 59 йиллик рекордни янгилаб, Германия чемпионати тарихидан жой олди.

Фридхельм Коницка Германиянинг собиқ футболчиси ва мураббийи бўлиб, «Тимо» лақаби билан танилган. Унга бундай лақаб совет маршали Тимошенкога ташқи ўхшашлиги сабабли берилган.

Коницка футболчилик фаолияти давомида Дортмунднинг «Боруссия» ва «Мюнхен 1860» клублари шарафини ҳимоя қилган.

У Германия чемпионатида жами 218 та учрашув ўтказиб, 164 та гол киритган.

Киритилди: 08:36, 19.10.2026.
Ўқилди: 867 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик