Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Жаҳон чемпиони «Олтин тўп»ни нега Ямалга бериш кераклигини тушунтирди

Баҳо:
+2 | -

Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, 1998 йилги жаҳон чемпиони Биксант Лизаразю 2026 йилги «Олтин тўп» мукофотига ким муносиб экани ҳақида фикр билдирди.

Нуфузли мукофотни топшириш маросимига бир ҳафта қолди. Тантанали тадбир 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Лизаразюнинг фикрича, «Барселона»нинг ёш юлдузи Ламин Ямал мазкур совринни қўлга киритишга энг муносиб футболчи ҳисобланади.

«Мен доимо ўз мезонларимга амал қилишга ҳаракат қиламан. Биринчи мезон — жамоавий ютуқлар.

Ортимизда иккита жуда муҳим мусобақа — Чемпионлар лигаси ва жаҳон чемпионати ўтказилган мавсум қолди.

Шу сабабли асосий даъвогарлар қаторида Хвича Кварацхелия, Ламин Ямаль ва Усмон Дембелени кўраман.

Иккинчи мезон эса футболчининг майдондаги даҳолиги. Бу борада мен учун фақат битта номзод бор — Ямал.

Унинг сўнгги пайтларда майдонда кўрсатаётган ўйинини бир кўринг. Унинг даражаси янада ошди.

Тўғри, Ямал 2026 йилги жаҳон чемпионатида қандайдир фавқулодда ўйин намойиш этмади. Аммо у барибир жаҳон чемпиони бўлди, Испания чемпионлигини қўлга киритди.

У феноменал футболчи», — дея Лизаразюнинг сўзларини келтиради Actu Foot.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги «Олтин тўп» мукофоти Усмон Дембелега насиб этган эди.

Ламин Ямал эса ўша йилги овоз бериш натижаларига кўра иккинчи ўринни эгаллаган.

Киритилди: 08:38, 19.10.2026.
Ўқилди: 688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик