«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоанинг Англия Премьер-лигасидаги қониқарсиз натижалари ҳақида фикр билдирди.
Манкунианликлар якшанба куни АПЛнинг 7-турида «Лидс»га қарши сафар учрашувини 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунлаб, яна ғалаба қозона олишмади.
Каррик жамоадаги муаммоларни тан олиб, ҳозирги мураккаб вазиятдан чиқиш йўлини топиш зарурлигини таъкидлади.
«Қулоқ солинг, биз ҳеч қачон ҳаммаси ажойиб кетаётгандек муносабатда бўлмаймиз.
Мен вазиятга реал қарайман. Аммо баъзан ҳақиқатан ҳам қийинчиликларга дуч келишга тўғри келади.
Шундай пайтлар бўладики, барча муаммоларни енгиб ўтишнинг йўлини топиш зарур бўлади.
Биз илгари бундай вазиятни бошдан кечирмаганмиз. Лекин энди ундан чиқиш йўлини топишимиз шарт», — деди Каррик матбуот анжуманида.
Қайд этиш жоиз, «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг дастлабки еттита турида атиги 7 очко жамғарди.
Айни пайтда манкунианликлар мусобақа жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.













