Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

"Андижон" сардори: "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқишимиз шарт"

Баҳо:
+ | -

"Андижон" жамоаси сардори Усмонали Исмоналиев Ўзбекистон кубогининг чорак финалида "Сўғдиёна"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан фикр билдирди.

20 октябрь куни Зоминда ўтказиладиган баҳс андижонликлар учун катта аҳамиятга эга. Сабаби, жамоа Суперлиганинг сўнгги учта турида кетма-кет мағлубиятга учради ва энди Кубокда ғалаба қозониб, омадсиз серияга барҳам беришни мақсад қилган.

Исмоналиевнинг таъкидлашича, сўнгги натижаларга қарамай, жамоадаги муҳит яхши ва футболчилар бўлажак учрашувга руҳан тайёр.

"Бу йил деярли бундай вазиятга тушмагандик. Кетма-кет мағлубиятларни кўпроқ омадсизлик билан боғлайман.

"Бухоро"га қарши ўйинда ҳисобда олдинда бораётгандик. Ҳакамларнинг қарорлари ҳам таъсир қилди, лекин асосий сабабни ўзимиздан излашимиз керак.

"Қизилқум" билан баҳсда ҳам ташаббус биз томонда бўлди, тўпни кўпроқ назорат қилдик. Бироқ имкониятлардан фойдалана олмадик. Футболда эса энг муҳими натижа.

Ишонаман, битта ғалаба вазиятни ўзгартиради. "Сўғдиёна"га қарши учрашув биз учун жуда муҳим. Мақсадимиз — ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олиш", — деди Исмоналиев.

Жамоа сардори мағлубиятлардан кейин футболчилар, мураббийлар ва раҳбарият ўртасида суҳбат бўлиб ўтганини ҳам маълум қилди.

"Албатта, кетма-кет мағлубиятлардан кейин ўзингни тиклаш осон эмас. Аммо ўтган ўйинларни ортга қайтариб бўлмайди.

Сўнгги учрашувдан кейин жамоа бўлиб гаплашиб олдик. Бизда ҳеч қандай руҳий тушкунлик йўқ. Ички муҳит жуда яхши, жамоада муаммо мавжуд эмас.

Фақат ўзимизга бўлган ишончни янада оширишимиз керак. Мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилишга тайёрмиз", — деди футболчи.

Исмоналиев "Сўғдиёна"нинг кучли жиҳатларига ҳам тўхталди. Унинг фикрича, чорак финалда ҳар икки жамоа эҳтиёткор ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда "Андижон" ўз майдонида жиззахликларни 4:0 ҳисобида мағлуб этган, сафарда эса 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

"Сўғдиёна" ўз майдонида яхши ўйнайди. Уларда битта вазият орқали ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчилар бор.

Биз уларни яхши биламиз, улар ҳам бизни. Шу сабабли эҳтиёткорлик билан кечадиган учрашув бўлади. Чунки бу баҳснинг аҳамияти жуда юқори.

Иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни истайди. Ким охиригача курашса, ўша ғолиб бўлади.

Биз ўз кучимизга ишонамиз. "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқишимиз шарт", — дея қўшимча қилди Исмоналиев.

Қайд этиш жоиз, "Андижон" Кубок баҳсидан кейин Суперлига доирасида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 11:22, 19.10.2026.
Ўқилди: 721 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик