Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Нагояда V Пара Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Баҳо:
+ | -

18 октябрь куни Нагоя шаҳридаги “Paloma Mizuho” стадионида V Пара Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўйинларни Япония императори Нарухито очиқ деб эълон қилди. Тантанада 45 та мамлакатдан 4 мингга яқин спортчи ва расмийлар қатнашди.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси 11 та спорт тури бўйича 149 нафар спортчи билан қатнашмоқда. Бу Ханчжоу-2022 ўйинларидагига қараганда қарийб бир ярим баравар кўп. Пара спортчиларимиз илк бор пара қиличбозлик, бочча ва пара камондан отиш турларида ҳам беллашади.

Ўйинларда 18 та спорт тури бўйича 492 та медаль тўплами ўйналади, мусобақалар 24 октябргача давом этади.

19 сентябрдан 4 октябргача Аичи-Нагояда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси жами 70 та медал қўлга киритди: 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:02, 19.10.2026.
Ўқилди: 307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик