«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоасининг жорий мавсумдаги натижаларидан мамнун эканини билдирди.
Лондонликлар Англия Премьер-лигасининг 7-турида «Ноттингем Форест» меҳмони бўлиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув тақдирини 80-дақиқада Нони Мадуэке томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.
«Жаҳон чемпионати ва ундан кейинги барча жараёнларни ҳисобга олсак, 11 та учрашувнинг 10 тасида ғалаба қозонганимиз жуда яхши кўрсаткич.
Менимча, бу жамоамиз ҳозирда яхши ҳолатда эканини кўрсатади. Биз олдимизга жуда катта мақсадларни қўйганмиз», — дея Артетанинг сўзларини келтиради The Touchline.
Айни пайтда «Арсенал» АПЛнинг 7 туридан кейин 18 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. 21 очко жамғарган «Манчестер Сити» эса турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













