Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа сардори Федерико Вальверденинг универсаллиги ва фидойилигини юқори баҳолади.
Мутахассис Ла Лиганинг 9-турида «Севилья»га қарши кечган учрашувда уругвайлик футболчининг ҳимоя қанотида ҳаракат қилганига тўхталди.
«Феде Вальверде — “Реал” сардори. Уни ҳимоянинг ўнг қанотида ўйнашга кўндиришнинг ҳожати йўқ. Агар жамоа манфаати учун дарвозабон бўлиши талаб этилса, у ҳеч иккиланмай қўлқоп кийиб, дарвозага туради», — дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Marca.
«Реал» мазкур баҳсда «Севилья»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Асосий таркибда майдонга тушган Вальверде 85-дақиқада Эдер Милитаога алмаштирилди.
Ушбу ғалабадан кейин мадридликлар 21 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Реал» навбатдаги учрашувини 25 октябрь куни «Барселона»га қарши ўтказади.













