Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 23:59 ПСЖ - Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль - Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт - Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити - АЕК
20/10 23:59 Наполи - Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту - ПСВ
20/10 23:59 Рома - Слован
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Реал»га «Барселона» билан ўйин олдидан очко йўқотишга йўл қўйишмади» — «Севилья» мураббийи

Баҳо:
+1 | -

«Севилья» бош мураббийи Луис Гарсия Пласа Испания чемпионатида «Реал»дан қабул қилинган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ҳакамлар фаолиятини кескин танқид қилди.

Мутахассис, айниқса, учрашувнинг 23-дақиқасида Арда Гюлер ва Пеке иштирокида юз берган вазиятдан норози бўлди. Туркиялик ярим ҳимоячи рақибининг юзига тирсаги билан зарба бергани тахмин қилинмоқда. Бироқ бош ҳакам видеотакрорни кўриб чиқмади ва Гюлер жазосиз қолди. Орадан кўп ўтмай, у ҳисобни очди.

«Ҳакам Гюлерни майдондан четлатиши шарт эди. Бу аниқ қизил карточка! Биз 70 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ўйнашимиз керак эди.

Мбаппенинг биринчи голи ҳам бекор қилиниши лозим эди. Чунки ўша вазиятда Конате қоидабузарликка йўл қўйган.

Нима учун VAR ҳакамга вазиятни қайта кўриб чиқишни тавсия этмаганини тушунмайман. Балки бу яқинлашаётган “Эл-класико” билан боғлиқдир.

Эҳтимол, “Реал”нинг “Барселона”га қарши ўйин олдидан очко йўқотишига йўл қўйишни исташмагандир. Агар биз бугун ғалаба қозонганимизда, мадридликларнинг пешқадамдан ортда қолиши 9 очкога етарди», — деди Гарсия Пласа матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги навбатдаги «Эл-класико» 25 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:23, 19.10.2026.
Ўқилди: 749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик