Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Бу шармандалик!» — «Кристал Пэлас» мураббийи 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» бош мураббийи Пьер Саж Англия Премьер-лигасининг 7-турида «Брайтон»дан қабул қилинган 0:5 ҳисобидаги йирик мағлубият учун барча масъулиятни ўз зиммасига олди.

Франциялик мутахассис жамоасининг ўйинидан қаттиқ норози эканини билдириб, мухлислардан узр сўради.

«Бу менинг айбим, чунки жамоани мен бошқараман. Футболчиларни руҳлантириш, уларни турли вазиятларга тайёрлаш менинг вазифам. Бугун шу қадар ёмон ўйнадики, бунинг учун ўзимни айбдор деб ҳисоблайман.

Ўйинни таҳлил қилиш қийин, чунки салбий жиҳатлар жуда кўп. Учрашувни ниҳоятда ёмон бошладик. Бундай баҳсда 9 дақиқа ичида 3 та гол ўтказиб юбориш мутлақо ғайритабиий ҳолат.

Жамоани майдонга мен тайёрлайман, шунинг учун содир бўлган барча воқеаларга жавобгарман. Энди олдимизда катта иш турибди. Бундай ҳолатларни ўзгартиришимиз шарт.

Мухлисларимиздан чин дилдан кечирим сўрамоқчиман. Биз кутилган даражада ўйнай олмадик. Бу учрашув улар учун қанчалик муҳимлигини яхши биламан. Афсуски, бугун майдонда унинг биз учун ҳам шунчалик аҳамиятли эканини кўрсата олмадик.

Ўйиндан кейинги ҳиссиётларимми? Фақат битта — уят. Бундай учрашувларда ўзингизни бутунлай бошқача кўрсатишингиз керак. Биз эса энг ёмон қиёфамизни намойиш этдик», — дея Сажнинг сўзларини келтиради BBC.

Айни пайтда «Кристал Пэлас» Англия чемпионатининг 7 туридан кейин 7 очко жамғариб, турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:55, 19.10.2026.
Ўқилди: 573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик